Президент Олий Мажлисга мурожаатномасининг асосий қоидалари 5 тилга таржима қилиниб, БМТда тарқатилди

2017 йил 22 декабрь куни Тошкент шаҳридаги Симпозиумлар саройида Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтиб, унда бир йиллик фаолияти бўйича халққа ҳисоб берган давлат раҳбари 2017 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган мурожаатномасини ўқиб эшиттирган эди.
Ушбу мурожаатноманинг асосий қоидалари «2030 йилгача Барқарор ривожланиш соҳасидаги кун тартибини амалий рўёбга чиқариш бўйича Ўзбекистон ҳукуматининг чора-тадбирлари тўғрисида» номи билан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 72-сессиясининг расмий ҳужжати сифатида тарқатилди.
«Халқ сўзи online» нашрининг хабарига кўра, ҳужжат ташкилотнинг расмий тилларига (араб, инглиз, испан, рус, француз ва хитой) таржима қилинди ҳамда БМТда аккредитациядан ўтган барча дипломатик ваколатхоналарга тарқатилди, шунингдек, БМТ расмий ҳужжатлари тизимида жойлаштирилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter