Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент Тўқаев янги элчига Ўзбекистон бўйича топшириқлар берди

Президент Тўқаев янги элчига Ўзбекистон бўйича топшириқлар берди

Фото: Akorda.kz

Бугун, 5 ноябрь куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатнинг Ўзбекистондаги янги элчиси сифатида тайинланган Бейбута Атамқуловни қабул қилди. 

Оқўрда матбуот хизмати хабарига кўра, суҳбат чоғи президент Қ.Тўқаев Ўзбекистон билан стратегик ҳамкорлик ҳамда иттифоқчилик муносабатларини янада чуқурлаштириш, икки мамлакатнинг яхши қўшничилик робиталарини мустаҳкамлаш муҳимлиги ҳақида гапирган.

Қозоғистон етакчиси аввалроқ олий даражада эришилган келишувларнинг ҳаётга самарали татбиқ этилиши масаласига ҳам эътибор қаратган.

Қ.Тўқаев дипломатга икки томонлама ва кўп томонлама форматдаги ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан аниқ топшириқлар берган.

Аввал хабар берганимиздек, Бейбут Атамқулов жорий йил 31 октябрь куни Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди.

58 ёшли Б.Атамқулов узоқ йиллар дипломат сифатида фаолият юритган, жумладан, Қозоғистоннинг Россия, Эрон, Германиядаги дипломатик ваколатхоналарида масъул вазифаларда ишлаган, Малайзия, Индонезия, Бруней ва Филиппинда элчилик қилган. У, шунингдек, Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими (2015), мудофаа ва аэрокосмик саноат вазири (2016-2018), ташқи ишлар вазири (2018-2019), саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири (2019-2022) каби лавозимларда фаолият юритган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг