Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президентлар саноат кўргазмасини кўздан кечирди

Президентлар саноат кўргазмасини кўздан кечирди

Фото: Президент матбуот хизмати

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви доирасида Туркманбоши шаҳрида ушбу мамлакатларнинг миллий саноат маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ва Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон мазкур кўргазмани бориб кўрдилар.

«Made in Uzbekistan» экспозициясида мамлакатимизнинг озиқ-овқат, тўқимачилик, автомобилсозлик, чарм-пойабзал, электр техникаси, кимё, фармацевтика, заргарлик ва қурилиш материаллари каби саноат тармоқлари салоҳияти намойиш этилган.

Кўргазмадан Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Туркманистон маҳсулотлари ҳам ўрин олган. Экспозициялар 8 минг квадрат метрдан зиёд майдонни эгаллаган.

Президентлар маҳсулотлар сифатини кўздан кечириб, ўзаро товарлар етказиб бериш, саноат кооперациясини кенгайтириш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар бердилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг