Путиндан Назарбоевгача: Мирзиёев номига қутловлар келмоқда
Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 77 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар раҳбарлари ва таниқли сиёсий арбобларидан, халқаро ташкилотлар раҳбарларидан қутловлар келмоқда.
Хорижий ҳамкорлар ўз қутловларида кўп миллатли Ўзбекистон халқининг ғалабага қўшган улкан ҳиссасини алоҳида қайд этганлар. Табрикномаларда бугунги эркин ва тинч ҳаётимиз йўлида жанг майдонида чинакам қаҳрамонлик, мислсиз жасорат ва матонат кўрсатган, фронт ортида фидокорона меҳнат қилган фахрийларимизга чуқур ҳурмат-эҳтиром ва миннатдорлик билдирилган.
Қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:
Россия президенти Владимир Путин;
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев;
Қирғизистон президенти Садир Жапаров;
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон;
Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов;
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев;
Беларусь президенти Александр Лукашенко;
Туркманистон Миллий кенгаши халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов;
Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоев;
Россия Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев;
МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter