Расман: Бахтиёр Исломов Олий суд раиси этиб сайланди
Бугун, 10 август куни Олий Мажлис Сенатининг ўттизинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.
Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган ялпи мажлисни Сенат Раиси Танзила Нарбаева олиб борди.
Дастлаб сенаторлар Президент томонидан киритилган Олий суд раисининг ваколатини муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги тақдимнома муҳокама қилинди.
Сенат мажлисида таъкидланишича, Олий суд раиси вазифасида ишлаб келган К. Камилов саломатлиги туфайли ўз хоҳиши билан эгаллаб турган лавозимидан озод этишни сўраб мурожаат қилган.
Бўлиб ўтган муҳокамалардан сўнг К. Камиловни Олий суд раиси лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Шунингдек, мажлисда Президент томонидан тақдим этилган Олий суди раислигига номзод муҳокама қилинди ва муҳокама якунида сенаторлар томонидан суд тизимида ҳамда маъмурий органларда раҳбарлик лавозимларида кўп йиллар мобайнида ишлаб келган Бахтиёр Джахангирович Исламов Олий суд раиси этиб сайланди.
Ушбу масала юзасидан Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Шунингдек, мажлисда Конституциявий суд таркибига ўзгартиришлар киритиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
Унга кўра, Президент томонидан тақдим этилган Конституциявий суднинг янги таркиби сенаторлар томонидан маъқулланди ва номзодлар юзасидан Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Бунда янги сайланган таркиб Конституциявий суднинг амалдаги таркиби ўз фаолиятини якунлаганидан сўнг ишга киришиши белгиланди.
Шунинг билан Сенатнинг ўттизинчи ялпи мажлиси якунланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter