Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саида Мирзиёева Ларби Жакта билан учрашди

Саида Мирзиёева Ларби Жакта билан учрашди

Фото: Саида Мирзиёева.

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Самарқандда БМТнинг Давлат хизмати бўйича халқаро комиссияси раҳбари Ларби Жакта билан учрашди

"Биз давлат хизматчиларининг ишини қандай қилиб самаралироқ ва замонавийроқ қилиш мумкинлиги, қайси халқаро стандартларни жорий этиш ва ходимларни қандай қўллаб-қувватлаш кераклиги ҳақида суҳбатлашдик. 

Айни пайтда Ўзбекистон давлат бошқаруви тизимида кечаётган ислоҳотларга алоҳида эътибор қаратдик", дея ёзади Мирзиёева. 

Ларби Жакта мамлакатимизнинг сўнгги йилларда эришган ютуқларини юқори баҳолаб, бугунги Ўзбекистон инфратузилма, инновация ва инсон капитали жиҳатидан буткул бошқача давлат эканини таъкидлади. 

Ўзбекистон билан БМТ ўртасидаги ҳамкорлик мисли кўрилмаган юксак даражада. Ларби Жакта билан учрашув ана шу муносабатларни қўллаб-қувватлаш ва биргаликдаги фаолият учун янги истиқболларни белгилаш учун ажойиб имконият бўлди, дейилади хабарда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг