Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда Ўзбекистон ва Беларус ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ўтказилди

Самарқандда Ўзбекистон ва Беларус ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ўтказилди

Жорий йилнинг 5 декабр куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон ва Беларус ўртасидаги ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Беларус Республикаси Бош вазири Роман Головченко бошчилигидаги ҳукуматлар  делегациялари иштирок этган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларус Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг ўзаро саъй-ҳаракатлари ва сиёсий иродаси туфайли Ўзбекистон-Беларус кўп қиррали ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилгани таъкидланди.

Йиғилишда, шунингдек саноат кооперациясини янада ривожлантириш, ҳудудлараро ҳамкорлик салоҳиятини мустаҳкамлаш, маданий-гуманитар алмашинувлар кўламини кенгайтириш, таълим, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, туризм соҳасидаги алоқаларни ривожлантириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг