Сардор Умрзоқов яна кўриниш берди. У муҳим жараёнда қатнашаётгани айтилди
Президент Администрациясининг собиқ раҳбари Сардор Умрзоқов яна хорижий дипломатлар саҳифасида кўриниш берди.
2023 йил августдан буён Президентнинг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланган Сардор Умрзоқов Ўзбекистонни жаҳон савдо ташкилотига аъзо қилиш ҳаракатларида иштирок этаётгани айтилди. Бу ҳақда ODI Europe директорлар кенгаши аъзоси Жонатан Чарлз linkedin тармоғида бу ҳақда пост қолдирди.
«Ўзбекистон Президенти Администрациясида Сардор Умрзоқовни Сума Чакрабарти билан бирга кўриш жуда ёқимли бўлди. У мамлакатдаги ислоҳотларни тарғиб қилишда давом этмоқда. Ташрифимиз давомида Тошкент шаҳрида халқаро тижорат судини ташкил этиш, хорижий инвесторлар учун кампания бошлаш ва Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишга яқинлашиш борасида ютуқларга эришдик», деб ёзади Жонатан Чарлз.
Сума Чакраборти Ўзбекистон президентнинг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади. Яқинда унинг президент Шавкат Мирзиёев билан учрашувида Ўзбекистоннинг ЖСТга кириш бўйича музокаралар жараёни доирасидаги ишларни фаоллаштириш, жумладан, миллий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ташкилот талабларига уйғунлаштириш масалалари муҳокама қилинганди.
Сардор Умрзоқов сўнгги бор 2023 йилнинг декабрь ойида кўриниш берганди. Сума Чакраборти у билан тушган суратини жойлаб, изоҳ қолдирган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter