Сайёрамиздаги энг баланд бино Ўзбекистон байроғи тусига кирди (фото+видео)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи муносабати билан сайёрамиздаги энг баланд осмонўпар бино — «Burj Khalifa» мамлакатимиз байроғи тусига кирди.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 26 март куни Шавкат Мирзиёев Дубай шаҳрида БАА Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амири Шайх Муҳаммад бин Рошид ал-Мактум билан учрашганди.
Бу ташриф ҳақида Шайх Муҳаммад бин Рошид ал-Мактум ҳазрати олийлари ўзининг «Твиттер»даги саҳифасида ўзбек тилида пост қолдирганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter