Сенат ва Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси ўтказилади
Сенат ва Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси қачон чақирилиши маълум қилинди.
Марказий сайлов комиссияси қарорига кўра:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси 18 ноябрь, душанба куни;
Сенатнинг биринчи мажлиси 19 ноябрь, сешанба куни Тошкент шаҳрида чақирилади.
Маълумот ўрнида: одатда Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг биринчи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳам иштирок этади.
Шунингдек, биринчи мажлисда Қонунчилик палатаси Спикери ҳамда Сенат Раиси сайланади. Шунингдек, бош вазир номзоди ҳам тасдиқланади.
Конституцияга биноан, Сенат Раиси Президент тақдимига биноан сайланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter