Сергей Шойгу: «Суриядан Ўзбекистонга хавф солаётган халқаро терроризм таҳдиди тобора кучайиб бормоқда»
Шу кунларда Россия Федерацияси мудофаа вазири Сергей Шойгу мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турибди. Россия ҳарбий маҳкамаси раҳбари Ўзбекистон мудофаа вазири, генерал-майор Абдусалом Азизов билан учрашувда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик аниқ мазмун ва муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
«Бу, аввало, Ўзбекистон чегаралари ёнида мавжуд бўлган таҳдид ва хатарлар билан боғлиқ, албатта. Суриядан қўшни мамлакатларга, минтақаларга, шу жумладан, Ўзбекистонга хавф солаётган халқаро терроризм таҳдиди тобора кучайиб бораётганини қайд этмай бўлмайди.
Бугун биз Афғонистондаги вазият барқарорлашмоқда, хавфсизроқ бўлмоқда, деб айта олмаймиз. Шуни ҳисобга олиш керакки, Суриядан кетаётган гуруҳлар Афғонистонга ҳам ўтмоқда. Албатта, бундай вазиятда зарурат туғилганда давлат манфаатлари ҳимоясига туришга қодир ҳарбий мутахассисларни тайёрлаш алоҳида ўрин тутади», деб таъкидлади Россия мудофаа маҳкамаси раҳбари.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter