Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Афғонистондаги вазиятга муносабат билдирди

Шавкат Мирзиёев Афғонистондаги вазиятга муносабат билдирди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Янги Ўзбекистон» газетасига берган интервьюсида Афғонистон масаласига алоҳида тўхталиб ўтган.

Унинг айтишича, Ўзбекистон Афғонистоннинг яқин қўшниси сифатида бу мамлакатда тезроқ тинчлик ва барқарорлик ўрнатилишидан манфаатдордир.

«Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсий фаолият концепцияси такомиллаштирилмоқда. Ушбу муҳим ҳужжатда ташқи сиёсатимизнинг устувор йўналиши бўлган Марказий Осиё давлатлари билан кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва ўзаро ишонч руҳидаги алоқаларимизни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда», деган президент.

Давлат раҳбарининг айтишича, 2021-2022 йилларда Ўзбекистон раислик қиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти тадбирларини юқори савияда ўтказиш учун жиддий тайёргарлик кўриляпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг