Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Анқарага етиб борди (фото)

Шавкат Мирзиёев Анқарага етиб борди (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 19 февраль куни ташриф билан Туркияга борди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Эсонбуға» халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Туркия ҳукумати аъзолари, Анқара музофоти ва шаҳри раҳбарияти, бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Бугун президентлар раислигида Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади. Музокараларда кўп қиррали Ўзбекистон-Туркия муносабатлари, аввало сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий,  транспорт-коммуникация, таълим, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг