Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев: «Бундай адолатсиз «тизим»дан энди бутунлай воз кечамиз»

Шавкат Мирзиёев: «Бундай адолатсиз «тизим»дан энди бутунлай воз кечамиз»

Президент Шавкат Мирзиёев конституциявий комиссия аъзолари билан учршуви чоғида судланганлик ҳолати ўша шахснинг қариндошларига таъсир қилмаслиги қомусга муҳрланишини айтган.

«Нима сабабдан бир жиноят учун бутун авлод жавоб бериши керак? Отасининг қилмиши учун нега фарзандлари ёки ака учун ука жавоб бериши лозим? Бундай адолатсиз «тизим»дан энди бутунлай воз кечамиз. Чунки халқимизга нисбатан собиқ тузум даврида, айниқса, ўтган асрнинг 30-йилларидаги сиёсий қатағонларнинг ўзи етарли эмасми?!», деган давлат раҳбари.

Унинг айтишича, Конституцияга «Шахснинг судланганлиги ва ундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклашга асос бўлиши мумкин эмас», деб қатъий ёзиб қўйилиши керак.

«Озодликдан маҳрум этилган барча шахсларга нисбатан инсоний муносабат ва уларнинг қадр-қиммати таъминланиши шарт», деган норма ҳам Асосий қонунимизда ўз аксини топиши зарур», деган президент.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг