Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев: «Дунёнинг таҳликали бўлиб бораётгани бизга ҳам таъсир қилади»

Шавкат Мирзиёев: «Дунёнинг таҳликали бўлиб бораётгани бизга ҳам таъсир қилади»

Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ғалаба боғига ташриф буюрди.

Ҳарбий оркестр ижросида «Хотирлаш куйи» янгради. Давлатимиз раҳбари «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди.

– Бугун дунё таҳликали бўлиб боряпти. Ҳар дақиқа синовли бўлаяпти. Бу бизга ҳам таъсир қиладими? Албатта таъсир қилади. Лекин халқимиз ҳаётига шу таъсирни камайтириш бўйича чоралар кўряпмиз. Меҳнатимиз билан, бирдамлигимиз билан, Худо хоҳласа, бу синовлардан ҳам ўтамиз, – деди Президент.

Давлат раҳбари бу маскан уруш оқибатларини, тинчлик қадрини ёдга солишини таъкидлади. Вазирлик ва идоралар, жамоатчилик вакиллари ҳам мажмуа пойига гуллар қўйди.

– Бугун ушбу Ғалаба боғида туриб, муҳтарам фахрийларимизни, бутун халқимизни қутлуғ айём билан чин қалбимдан табриклайман. Бундай дамларда қаҳрамон ота-боболаримиз хотирасини ёдга олиб, уларнинг жасорати олдида таъзим қиламиз. Уларнинг тинчлик ва озодликка бағишлаган серқирра ҳаёт йўли келгуси авлодлар учун ўтда ёнмайдиган, сувда чўкмайдиган буюк меросдир, – деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг