Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонда Гандининг туғилган кунини нишонлайди

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонда Гандининг туғилган кунини нишонлайди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил октябрь ойида Ҳиндистонга давлат ташрифи билан боради. Бу ҳақда Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

16 август куни Халқаро бизнес марказининг "Навоий" анжуманлар залида бўлиб ўтган Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Сухроб Холмуродов ҳамда Ҳиндистон Савдо ва ишлаб чиқариш вазири Суреш Прабху бошчилигидаги савдо-иқтисодий, фан-технология соҳасида ўзбек-ҳинд ҳукуматлараро комиссиясининг 11-мажлисида бу ҳақда сўз юритилган.

Суреш Прабху Ҳиндистонга қайтгач, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга бўлажак давлат ташрифига тайёргарликни бошлаб юборишини таъкидлаган. Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга ташрифи ҳинд миллий қаҳрамони Маҳатма Гандининг туғилган куни шарафига ташкил этиладиган маросимлар доирасида амалга оширилиши режалаштирилган.

Моҳандас Карамчанд Ганди Ҳиндистон миллий қаҳрамони бўлиб, у инглизлар истилоси пайтида халқи озодлиги учун курашган. Ганди туғилган кун 2 октябрь ҳар йили миллий байрам сифатида кенг нишонланади.

Айни пайтда Ўзбекистон ҳудудида ҳинд капитали иштирокида 139 та корхона ишламоқда. Шундан 59 таси қўшма корхонадир. Ўзбек-ҳинд ҳукуматлараро комиссиясининг 11-мажлиси якунида баённома имзоланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг