Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё – Италия» саммитида қатнашади

Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё – Италия» саммитида қатнашади

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифига биноан 30 май куни Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган «Марказий Осиё – Италия» форматидаги олий даражадаги саммитда иштирок этади.

Тадбирда минтақа мамлакатлари етакчилари ва Италия бош вазири иштирок этиши кўзда тутилган.

Кун тартибига мувофиқ, кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало «яшил» иқтисодиёт, инвестициялар, инновациялар, фан ва таълим соҳаларида янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг