Шавкат Мирзиёев Мўғулистонда дарахт экди (фото)

25 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух рафиқалари билан бирга «Их Тэнгэр» давлат мажмуаси боғида дарахт экдилар.
Маросим икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстлик тобора мустаҳкамланиб бораётгани, Ўзбекистон-Мўғулистон кенг қамровли шериклик муносабатларининг ривожланишида янги босқич бошланганининг рамзи бўлди.
Ташриф давомида олий мартабали меҳмонлар «Наадам» анъанавий мўғул беллашувларини томоша қилдилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter