Шавкат Мирзиёев Покистон бош вазири билан учрашди: тафсилотлар

4 июл куни Хонкенди шаҳридаги Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон-Покистон стратегик шериклик муносабатларини қабул қилинган "йўл харитаси" асосида янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Турли даражалардаги мулоқотлар фаол кечаётгани мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро савдо ҳажми, қўшма корхоналар ва тўғридан-тўғри авиақатновлар кўпаймоқда. Карачи ва Лаҳорда савдо уйлари ташкил этилган.
Савдо-иқтисодиёт, инвестиция ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги кооперация лойиҳалари ва дастурларини жадаллаштириш, шу жумладан Трансафғон темир йўли қурилишини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Жорий йилда ўтказилиши режалаштирилган Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва бизнес форумини самарали ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.
Ўзбекистон ва Покистон етакчилари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
Шу билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга давлат ташрифи якунланди. Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди. Фузулий халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Озарбайжон маданият вазири Одил Каримли ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter