Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Тошкентда Афғонистон бўйича янги форматдаги учрашув ўтказишни таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев Тошкентда Афғонистон бўйича янги форматдаги учрашув ўтказишни таклиф қилди

ШҲТнинг навбатдаги саммити йиғилишида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бир қатор муҳим таклифларни илгари сурди.

Хусусан, Ўзбекистон раҳбари ШҲТ - Афғонистон шаклида олий даражадаги янги учрашувларни доимий ўтказишни таклиф қилди. Шавкат Мирзиёев бундай учрашувнинг биринчисига Тошкент мезбонлик қилишга тайёрлигини билдирди.

«Афғонистоннинг янги раҳбарияти билан муҳим алоқаларни тиклаш орқали алоқаларимизни давом эттириш керак. Шу билан бирга минтақада экстремизмнинг эҳтимолий ўсишига йўл қўймаслик лозим. Инсон, шу жумладан, аёллар ҳуқуқари ҳимоя қилинишини таъминлаш ҳам муҳим масала», деди Президент Мирзиёев.

Шунингдек, Ўзбекистон Президенти халқаро ва минтақавий ҳамкорлик, ўзаро савдо ва иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш бўйича бир қатор таклифларни ҳам билдириб ўтди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг