Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди

Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифига биноан 12-14 октябр кунлари амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлди.

13 октябр куни давлатимиз раҳбари Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммитида нутқ сўзлаб, савдо-иқтисодиёт, транспорт-логистика, экология, хавфсизлик соҳалари ва Афғонистон масаласи бўйича муҳим ташаббусларни илгари сурди.

14 октябр куни МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

«Марказий Осиё – Россия» саммити ҳам бўлиб ўтди.

Ташриф якунлангач, Остона халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Қозоғистон бош вазири Алихан Смаилов кузатиб қўйди.

Президентимиз Тошкентга қайтиб келди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг