Шавкат Мирзиёев ва Нарендра Моди тор доирада учрашув ўтказди

Давлатимиз раҳбарининг Ҳиндистонга давлат ташрифи давом этмоқда. Президентнинг матбуот хизмати хабар қилишича, Шавкат Мирзиёев бугун, 1 октябрь куни Нью-Деҳлида Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан тор доирада учрашув ўтказди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасидаги муносабатларни ҳар томонлама мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter
Изоҳлар мавжуд эмас