Шавкат Мирзиёевни Эмомали Раҳмон кутиб олди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 27 сентябрь куни Тожикистонга жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
Душанбе халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Тожикистон Республикаси Президенти кутиб олди. Бу ҳақда Президентнинг матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф доирасида бугун Душанбе ва Турсунзода шаҳарларида қатор икки томонлама тадбирлар ўтказилади. Президентимиз эртага Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter