Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёевнинг Нарендра Моди билан учрашувдаги баёнотидан асосий фикрлар

Шавкат Мирзиёевнинг Нарендра Моди билан учрашувдаги баёнотидан асосий фикрлар

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан музокаралар якунлари бўйича ОАВ вакиллари учун баёнотидан асосий фикрлар:

Очиқ руҳда кечган мулоқотлар давлатларимиз ўртасидаги самимий дўстлик, юксак ҳурмат ва ўзаро ишончнинг яна бир ёрқин ифодаси бўлди;

Ҳиндистон бизнинг жаҳон миқёсида катта обрў-эътибор ва нуфузга эга бўлган салоҳиятли стратегик шеригимиздир;

Ҳамкорлигимиз янги сифат даражаси – кенг қамровли стратегик шериклик босқичига кўтарилди;

Келишувларимизнинг ижросини тўлиқ таъминлаш мақсадида Ташқи ишлар вазирлари даражасида алоҳида механизм яратишга қарор қилдик;

Ўтган йили ўзаро савдо айланмаси ҳажми 33 фоизга ўсиб, 1,3 миллиард доллардан ошди, 2030 йилга қадар ушбу рақамни 5 миллиардга етказмоқчимиз;

Ҳукуматлараро қўшма комиссия ва Ишбилармонлар кенгаши фаолиятини янада жадаллаштиришга келишдик;

Энергетика, ўта муҳим минераллар, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, электроника, заргарлик ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорлик кучайтирилади;

БМТ, ШҲТ, Қўшилмаслик ҳаракати, БРИКС каби нуфузли тузилмалар ва Глобал Жануб доирасида бир-биримизни қўллаб-қувватлашни бундан кейин ҳам давом эттирамиз;

Ўзбек ва ҳинд халқларини бир неча минг йиллик тарихий, маданий ва маърифий илдизлар чамбарчас боғлаб туради;

Ўзаро маданият ҳафталиклари, кинофестиваллар ва бошқа йирик тадбирларни ўтказиш билан бирга янги қўшма сайёҳлик йўналишларини ҳам ишга туширамиз;

30 кунлик визасиз тартиб жорий этилиши ўзаро қатновларни янада фаоллаштиришга хизмат қилади;

Қабул қилинган ҳужжатлар, эришилган келишувлар ижросини тўлиқ ва ўз вақтида таъминлаш мақсадида кенг қамровли “йўл харитаси” ишлаб чиқилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг