Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёевнинг Венгрияга расмий ташрифи бошланди

Шавкат Мирзиёевнинг Венгрияга расмий ташрифи бошланди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга 3 октябрь куни расмий ташриф билан Будапештга келди.

Ференц Лист номидаги халқаро аэропортда давлатимиз раҳбарининг ташрифи муносабати билан Ўзбекистон ва Венгрия байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Мамлакатимиз етакчисини Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Надь ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Саммитнинг асосий тадбирлари эртага, 4 октябрь кунига мўлжалланган. Венгрия Президенти Каталина Новак билан учрашув бўлиб ўтади. Сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Виктор Орбан тор доирада ва кенгайтирилган таркибда учрашув ўтказадилар. Якунда икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами имзоланиши кутилмоқда.

Президентимизнинг ташрифи доирасида Венгриянинг етакчи компаниялари ва молиявий тузилмалари раҳбарлари билан ҳам учрашиш кўзда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг