Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Собиқ дипломат АҚШнинг стратегик хатосини айтди

Собиқ дипломат АҚШнинг стратегик хатосини айтди

АҚШ қўшинлари.

Фото: «РИА Новости»

АҚШ қўшинларининг босқинчилиги – АҚШнинг ХХI асрдаги стратегик хатоси! Бу ҳақда «gazeta.ru»га берган интервьюсида АҚШнинг Кувайт ва Ливиядаги собиқ элчиси Дебора Жонс маълум қилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».

«Яқин Шарқдаги бирор-бир инсон АҚШнинг Ироққа бостириб кириши стратегик хато бўлганини инкор этади деб ўйламайман ва бу ХХI асрдаги стратегик хато бўлиши мумкин», — деди у.

Жонснинг айтишича, АҚШга қарши қаратилган ҳар қандай ҳарбий ёки террористик ҳаракат унинг ҳарбий доктринасини ўзгартирган.

«Ироқда содир бўлаётган нарсалар шундан иборатки, АҚШ давлат департаментида икки генерал — Колин Пауэлл ва Ричард Армитиж ҳужумга қарши эди, Пентагон раҳбари(Доналд Рамсфелд)нинг ҳарбий бўлмаган амалдорлари эса урушни қўллаб-қувватлади», — дейди собиқ элчи.

2003 йилда Ироқнинг АҚШ кучлари ва Ироққа қарши коалиция томонидан ишғол этилишига расман АҚШ махсус хизматларининг бу мамлакатда оммавий қирғин қуроллари ишлаб чиқарилаётгани ҳақидаги маълумотлари сабаб бўлган бўлса-да, бунга доир кучли далиллар топилмаган.

Ўтган йилнинг май ойида АҚШнинг собиқ давлат котиби, 2001 — 2005-йилларда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича давлат маслаҳатчиси лавозимида ишлаган Кондализа Райс Вашингтондаги Брукингс институтида чиқиш қилган пайтида АҚШнинг Ироққа бостириб киришининг асил сабаби Саддам Ҳусайнни ағдариш бўлганини айтган эди.

«Биз Ироққа демократия олиб кириш учун эмас, балки Саддам Ҳусайнни ағдариш учун кирганмиз. Чунки бу миллий хавфсизлик масаласи эди», — деган собиқ давлат котиби.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг