Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Таиландга борувчилар учун муҳим ахборот эълон қилинди

Таиландга борувчилар учун муҳим ахборот эълон қилинди

Таиландга киришнинг янги тартиби жорий этилди. Ўзбекистон ТИВ мазкур масала юзасидан баёнот эълон қилди

Унга кўра, 2025 йил 1 майдан бошлаб Таиландга кирувчи барча чет эл фуқаролари Таиландга кириш картасини (Thailand Digital Arrival Card, TDAC) мамлакатга етиб келиш санасидан 3 кун олдин махсус платформа орқали олишлари шарт.

Шахсий маълумотлар юклангандан сўнг, Таиланд иммиграция идоралари электрон почтага хат юборади ва уни мамлакатга киришда кўрсатиш талаб этилади.

Шу муносабат билан, Таиландга боришни режалаштирган Ўзбекистон фуқароларида Қиролликнинг мазкур қарорини ҳисобга олишларини сўраб қоламиз, дейилади ТИВ хабарида.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг