Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Танзила Нарбаева Женевада етакчи ташкилотлар билан музокара ўтказади

Танзила Нарбаева Женевада етакчи ташкилотлар билан музокара ўтказади

Фото:«Senat.uz»

Шу кунларда Сенат Раиси Танзила Нарбаева амалий ташриф билан Женева шаҳрида бўлиб турибди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясидаги ташаббусларини амалга ошириш мақсадида ва мамлакатимиз БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши аъзоси этиб сайланганлиги муносабати билан етакчи халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан музокаралар ўтказиш Сенат Раисининг ташрифи дастуридан ўрин олган.

Ташриф тафсилотлари қўшимча равишда ёритилади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ойда Ўзбекистон илк бор БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига кўпчилик овоз билан тарихда биринчи марта уч йиллик муддатга сайланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг