Ташқи ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди
Нуримбетов Раҳматилла Ибрагимович бошқа ишга ўтиши муносабати билан ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди.
У 2023 йил 29 декабридан буён ушбу лавозимда ишлаётган бўлган.
Ҳайдаров Илҳом Ўткирович эса ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
У бунга қадар узоқ йиллар «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раҳбари эди. Илҳом Ҳайдаров 2006 йилдан 2009 йилгача Ўзбекистоннинг Украинадаги ва Молдовадаги фавқулодда ва мухтор элчиси бўлиб ишлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter