Тожикистон бош вазири Тошкентга келди

Тошкентда 14-15 май кунлари Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 8-йиғилиши бўлиб ўтади.
Шу муносабат билан Тожикистон Республикаси бош вазири Қоҳир Расулзода бошчилигидаги делегация бугун, 14 май куни мамлакатимизга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.
Ташриф дастуридан Тошкент шаҳридаги бир қатор саноат объектлари фаолияти билан яқиндан танишиш ўрин олган.
Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши якунлари бўйича ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter