Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Воқеаларни аниқ, холис ва ўз вақтида ёритиш муҳокама қилинди

Воқеаларни аниқ, холис ва ўз вақтида ёритиш муҳокама қилинди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президентининг матбуот котиби Шерзод Асадов БМТнинг Ню-Йорк шаҳридаги бош қароргоҳига ташриф доирасида ташкилотнинг Янгиликлар хизмати директори Ян Филипс билан учрашув ўтказди.

«Суҳбат чоғида воқеаларни аниқ, холис ва ўз вақтида ёритиш масалаларини муҳокама қилдик. Айниқса, улкан ахборот оқими шароитида фактларнинг ҳаққонийлигини текшириш, дезинформацияга қарши курашиш ҳамда медиасаводхонликни ошириш йўналишидаги ҳамкорликни кучайтириш тобора долзарб аҳамият касб этаётгани ҳақида якдил фикр билдирдик.

Ўзбекистоннинг БМТ доирасидаги муҳим ташаббуслари ва халқаро тадбирларини ёритишда БМТ Янгиликлар хизмати томонидан кўрсатилаётган доимий қўллаб-қувватлов учун миннатдорлик билдирдим. Келгусида ҳам яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди», деб ёзди Шерзод Асадов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг