Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги Конституциянинг асосий мезонлари айтилди

Янги Конституциянинг асосий мезонлари айтилди

Президент Шавкат Мирзиёев Конституция байрами муносабати билан йўллаган табригида 2022 йилда янги қомус қабул қилинишини айтганди. Янги қомусда қуйидагилар асосий мезон бўлади:

  • илгари амал қилиб келинган «давлат – жамият – инсон» тамойили «инсон – жамият – давлат» деб ўзгартирилади;
  • иқтисодий ислоҳотлар жараёнида инсон манфаатларини таъминлаш бош мезон бўлади;
  • «Жамият – ислоҳотлар ташаббускори» деган эзгу ғоя доирасида фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ва мақоми мустаҳкамланади;
  • оила институтини ривожлантириш, эзгу инсоний қадриятларни келгуси авлодларга безавол етказиш, миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлаш бўйича конституциявий асосларни белгиланади;
  • ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўла таъминлаш мақсадида ёшлар соҳасидаги давлат сиёсати, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласи, ҳуқуқ ва бурчлари ўз аксини топади;
  • «Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат» деган тамойил конституциявий қоида сифатида муҳрланади;
  • инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалдаги тизимнинг самарасини ошириш мақсадида болалар меҳнатига йўл қўймаслик, ногиронлар, кекса авлод вакилларининг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш масалалари акс этади;
  • табиатдаги глобал ўзгаришларни ҳисобга олиб, экологияга оид махсус боблар киритилади;
  • Учинчи Ренессанснинг тўрт узвий ҳалқаси бўлмиш боғча, мактаб, олий таълим ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш масалалари мустаҳкамланади.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг