Янги вазирлик бошқарувига Раҳмат Маматов номзоди маъқулланди
![Янги вазирлик бошқарувига Раҳмат Маматов номзоди маъқулланди](http://static.xabar.uz/crop/3/0/720_460_95_3059429164.jpg)
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида таркиб топган янги амалиётга мувофиқ, депутатлар ушбу янги вазирлик раҳбари — Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири — Ҳукумат аъзолигига тайинланаётган номзодни кўриб чиқишди.
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири лавозимига айни пайтда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари — «Маҳалла» хайрия жамоат фонди раиси лавозимида ишлаб келаётган Раҳмат Маматовнинг номзоди кўрсатилганди.
«Халқ сўзи» нашри хабарига кўра, якунда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Раҳмат Маматовни Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири лавозимига маъқуллаш ҳақидаги қарори қабул қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter