Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

16 ёшли Шарифа катталар ўртасида ҳам Осиёда тенгсиз бўлди!

16 ёшли Шарифа катталар ўртасида ҳам Осиёда тенгсиз бўлди!

Қозоғистоннинг Астана шаҳрида енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги қитъа биринчилигининг иккинчи кун дастури якунланди.

Уч ҳатлаб сакраш дастурида иштирок этган 16 ёшли Шарифа Давронова энг юқори натижа қайд этиб, катталар ўртасида ҳам тенгсиз эканини кўрсатди. 13.98 метр натижа ҳамюртимизга чемпионликни тақдим қилди.

Шарифа Давронова (Ўзбекистон) – 13.98 метр

Марико Маримото (Япония) - 13.66

Чен Тин (Хитой) - 13.52

Эслатиб ўтамиз, Шарифа Давронова ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпиони  ҳамда 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида Осиё чемпиони ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг