Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Афсонавий Диего Марадонанинг рекорди янгиланди

Афсонавий Диего Марадонанинг рекорди янгиланди

Фото: MEDIUM/SEMPREINTER

«Наполи»нинг 30 ёшли ҳужумчиси Лоренцо Инсинье ўз номини жамоа тарихига ёзиб қўйди.

Италия чемпионатининг 25-турида «Наполи» ва «Интер» ўртасидаги ўйин дуранг билан тугади — 1:1. Ушбу ўйинда Инсинье неаполликлар сафидаги ўзининг 116-голини киритди.

Аргентиналик футбол афсонаси Диего Марадона «Наполи»даги фаолияти давомида 115 та гол урган.

2022 йилнинг ёзидан бошлаб Инсинье МЛСнинг «Торонто» (Канада) клубида тўп суришни бошлайди. У шимолий америкаликлар билан 4 йиллик шартнома имзолаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг