Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Афсонавий Рой Жонс фаолиятини якунламоқда. Унинг хайрлашув жанги 8 февралда ўтказилади

Афсонавий Рой Жонс фаолиятини якунламоқда. Унинг хайрлашув жанги 8 февралда ўтказилади

Рой Жонс

Фото: «Sports.ru»

Беш вазн тоифасидаги собиқ жаҳон чемпиони Рой Жонс фаолиятини якунламоқда.

Унинг сўнгги жанги 8 февралда ўтказилади. Бу ҳақда жангчининг ўзи «Фейсбук»даги саҳифасида маълум қилди.

Жонснинг сўнгги рақиби ким бўлиши ҳозирча маълум эмас. Жанг боксчининг жонажон шаҳри АҚШнинг Флорида штатидаги Пенсакол шаҳрида ўтказилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг