Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Амирликлар терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди

Амирликлар терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди

Фото: The AFC

Бирлашган Араб Амирликлари футбол бўйича терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Бу ҳақда мамлакат футбол ассоциацияси маълум қилди.

Руминиялик 55 ёшли Космин Олариу БАА миллий жамоасини бошқаради. У амирликлар футболчиларини ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасидаги Ўзбекистонга қарши учрашувга тайёрлайди.

Космин Олариу БААнинг «Шаржа» клубини бошқариб келаётганди. Олдин Саудия Арабистони, Қатар, БАА ва Хитой клубларида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинги бош мураббий Паулу Бенту БААнинг КХДРга қарши ўйиндаги оғир ғалабаси (2:1)дан сўнг истеъфога чиқарилганди.

Гуруҳда БАА 13 очко тўплаб, 3-ўринда боряпти. Ўзбекистон — 2-ўринда, орадаги фарқ 4 очко.

БАА – Ўзбекистон учрашуви 5 июн куни Абу-Дабида ўтказилади. Бу ўйиндаги дуранг ҳам терма жамоамиз учун жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун етарли бўлиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг