Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Англия ва Италия термалари антирекорд қайд этди

Англия ва Италия термалари антирекорд қайд этди

Кеча Европа миллатлар лигаси 4-тур ўйинлари доирасида Англия ва Италия терма жамоалари йирик ҳисобда мағлубиятга учраган ва антирекорд қайд этган.

Англия ўз уйида Венгрияга 0:4, Италия эса меҳмонда Германияга 5:2 ҳисобида мағлуб бўлган. Бунда инглизлар 4 та тўп фарқи билан ютқазиш, италянлар 5 та гол ўтказиб юбориш бўйича антирекорд ўрнатган.

1928 йилда Шотландия меҳмонда Англияни 5:1 ҳисобида тор-мор келтирган. Бу 94 йилдан кейинги антирекорддир.

Италия 1957 йилда Марказий Европа кубогида Югославияга 6:1 ҳисобида ютқазган. Бу 65 йилдан кейинги антирекорддир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг