Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Англияда фақат икки футболчининг маоши Ҳоландникидан юқори

Англияда фақат икки футболчининг маоши Ҳоландникидан юқори

Фото: AP

«Манчестер Сити»нинг янги ҳужумчиси Эрлинга Ҳоланд қанча маош олиши ОАВга маълум бўлди.

Ҳоланд 2022 йил ёзида Дортмунднинг «Боруссия»сидан «шаҳарликлар» сафига келиб қўшилган. Норвег футболчисини қўлга киритиш учун «Сити» немисларга 60 млн евро тўлаганди. The Sun ёзишича, жамоа билан беш йиллик шартномага келишган Ҳоланд ҳафтасига 375 минг фунт стерлинг (433 минг доллар атрофида) маош олади.

Англия премьер-лигасида фақат икки футболчининг маоши Ҳоландникидан юқори: унинг бельгиялик жамоадоши — Кевин де Брюйне (400 минг фунт стерлинг) ҳамда «Манчестер Юнайтед»нинг португалиялик форварди — Криштиану Роналду (500 минг фунт стерлинг).

22 ёшли Эрлинг Ҳоланднинг «Манчестер Сити»даги дебют мавсуми яхши бошланди: барча турнирларда 8 ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва битта голга ассистентлик қилди. Норвегия терма жамоасида эса 21 ўйин ўтказиб, 20 та голни ўз ҳисобига ёзган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг