Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Artel Тошкентда бўлиб ўтадиган WBC 61-конвенциясини қўллаб-қувватлайди

Artel Тошкентда бўлиб ўтадиган WBC 61-конвенциясини қўллаб-қувватлайди

13-17-ноябрь кунлари Тошкентда Бутунжаҳон бокс иттифоқининг (WBC) 61-конвенцияси бўлиб ўтади. Artel компанияси Майк Тайсон, Эвандер Холифилд, Костя Цзю, Амир Хон каби жаҳон бокс афсоналари иштирок этадиган нуфузли тадбирни расмий ҳамкор сифатида қўллаб-қувватлайди.

Улкан миқёсда ўтказилиши кутилаётган мазкур конвенция доирасида анъанавий WBC қўмитаси йиғилишлари, ҳар бир вазн тоифасида саралаш ва чемпионлик жанглари, шунингдек, нуфузли бокс оқшоми бўлиб ўтади. Ушбу спорт турининг келажаги билан боғлиқ муҳокамаларда хорижлик меҳмонлар билан бир қаторда Ўзбекистоннинг нуфузли боксчилари ва мураббийлари, жумладан, ўзбек боксининг юлдузи, Artel брендининг амбассадори Баҳодир Жалолов ҳам иштирок этади.

Олимпия чемпиони ва икки карра жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов «Ўзбекистон ифтихори» унвони ва «Фидокор хизматлари учун» ордени билан тақдирланган. Жорий йилнинг октябрь ойида Жалолов азалий рақибларидан бири қозоғистонлик Қамшибек Конкабаевни мағлубиятга учратиб, Осиё ўйинлари чемпиони бўлди ва унвонлари сонини максимал даражада оширишга муваффақ бўлди.

Таъкидлаш жоиз, Artel доимо соғлом турмуш тарзи тарафдори бўлиб, мамлакатимиз спортини ривожлантиришга ҳисса қўшишни ўз миссияси деб билади. Ўз навбатида, бундай кенг кўламли спорт тадбирларининг Ўзбекистонда ўтказилиши мамлакат нуфузини ошириш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг