Асадхўжа Мўйдинхўжаевнинг дебюти омадли чиқди
Бокс бўйича жаҳон чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳам Олимпия ўйинларидаги дебют жангини муваффақиятли ўтказди.
Мисрлик Омар Элавадига қарши рингга кўтарилган юртдошимиз ўзининг кучли ва аниқ зарбалари қаршисида рақибини ожиз қолдирди.
Энди у 3 август куни Макан Траоре (Франция) ва Николаи Тертерян (Норвегия) жуфтлиги ғолиби билан ярим финал йўлланмаси учун жанг қилади.
Аввалроқ камончимиз Зиёдахон Абдусатторова мусобақани тарк этганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter