Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аёллар спартакиадасининг Тошкент шаҳар босқичида «Ипотека-банк» аёл-ходималари фаол иштирок этдилар

Аёллар спартакиадасининг Тошкент шаҳар босқичида «Ипотека-банк» аёл-ходималари фаол иштирок этдилар

2020 йил 30 октябрда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони эълон қилинган эди. Ушбу фармон ижроси юзасидан республикамизнинг турли ҳудудларида спорт мусобақалари уюштирилмоқда. Ипотека-банк ходимлари ўртасида ҳам соғлом турмуш тарзи ҳамда оммавий спорт турлари мунтазам равишда тарғиб этиб келинмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ташаббуси билан 27 мартда «Соғлом аёл – соғлом жамият» шиори остида ўтказилган аёллар спартакиадасининг Тошкент шаҳар босқичида «Ипотека-банк» АТИБ аёл-ходималари ҳам фаол иштирок этдилар. Мусобақада банк ходималари енгил атлетика, шашка, шахмат, стол тенниси, волейбол, стритбол турлари бўйича беллашдилар. Энг қизиқарли спорт турларидан бири «Darts», «Стритбол» спорт турлари бўйича Ипотека-банк аёллари пешқадамликни қўлдан бермай фахрли ўринларни эгалладилар.

Ишхоналарда ходимлар ўртасида, айниқса, ёшлар ва аёллар ўртасида спортнинг турли шаклларини кенг тарғиб қилиш, ходимлар саломатлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга. Зеро, соғ танда соғлом ақл дейдилар.

«Спорт одамга саломатлик билан бир қаторда яхши кайфият, жўшқинлик бахш этади. Биз соғлом турмуш тарафдоримиз. Сиз-чи?» — дейди Ипотека-банк Банк аппарати Ижро интизоми бўлими бош мутахассиси Лола Ганиева.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг