Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Баҳодир Жалолов IBF рейтингида юқорилади

Баҳодир Жалолов IBF рейтингида юқорилади

Халқаро бокс федерацияси (IBF) барча вазн тоифалари учун спортчиларнинг рейтингини янгилади.

Унга кўра, супероғир вазн тоифасида Баҳодир Жалолов 6 дан 4-ўринга кўтарилди.

Жалолов сўнгги жангини 2026 йил 9 май куни Агрон Смакичига қарши ўтказиб, техник нокаут ҳисобига ғалаба қозонган ва рекордини 17–0 (15 таси нокаут)га етказганди.

Ҳозирда IBF камари Филип Хрговичда, рейтингни эса Франк Санчес бошқармоқда, кейинги ўринларда: Энтони Жошуа (3) ва Жалолов (4-ўрин).

Таниқли инсайдер Дэн Рафаэл тарқатган хабарга кўра, Жалолов навбатдаги жангини Даниэл Дюбуа — Фабио Уордли 2 жанг кечаси доирасида Лондонда маҳаллий боксчи Соломон Дакрес (10-1, 3 нокаут)га қарши ўтказади. Жалолов (Top Rank) ва Дакрес (Queensberry) промоутерлари келишувга эришган дейилади хабарда.

Супероғир вазн тоифасидаги боксчилар рейтинги (IBF, топ-10):

1. Франк Санчес (Куба)
2. Ўрин бўш
3. Энтони Жошуа (Буюк Британия)
4. Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон)
5. Тайсон Фюри (Буюк Британия)
6. Деонтей Уайлдер (США)
7. Мозес Итаума (Буюк Британия)
8. Ричард Риакпоре (Буюк Британия)
9. Кичик Ричард Торрес (АҚШ)
10. Жастис Ҳани (Австралия).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг