Баҳодир Жалолов рақибини 1-раунддаёқ қулатди (тўлиқ видео)

Проф бокснинг оғир вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Баҳодир Жалолов (13-0, 13 КО) ўзининг навбатдаги жангини нигериялик Онориоде Эҳвариемега (20-3, 19 КО) қарши ўтказди.
Жанг 1-раунддаёқ тугади. Баҳодир рақибини аввалига 2 марта нокдаунга туширди. Навбатдаги кучли зарбадан сўнг ҳакам нокаут қайд этди.
Шу тариқа Баҳодир Жалолов проф рингдаги 13-ғалабасини 13-нокаут билан нишонлади.
Бу Баҳодирнинг Топ Ранк промоутерлик компанияси билан ҳамкорликдаги илк жанги бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter