Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Барселона» азалий рақиби майдонида чемпион бўлди

«Барселона» азалий рақиби майдонида чемпион бўлди

Испанияда муддатидан аввал чемпион аниқланди. Ла Лиганинг 34-турида «Барселона» Каталония дербисида «Эспаньол» устидан ғалаба қозонди ва муддатидан аввал чемпион бўлди.

Чемпионат тугашига 4 тур қолганида «Барселона» очколари сонини 85тага етказди, 2-ўриндаги «Реал»да эса 71 очко бор. Рақиб энди Хави жамоасига ета олмайди.

Шу тариқа «Барселона» 27-бор Испания чемпиони бўлди.

Эспаньол — Барселона 2:4
Голлар: Пуадо (73), Хоселу (90+2) — Левандовски (11, 40), Бальде (24), Кунде (53).

Эспаньол – Пачеко, Хиль, Кабрера, Сержи Гомес (Пуадо, 46), Монтес, Оливан (Колиошо, 84), Денис Суарес (Калеро, 46), Дардер, Меламед (Экспосито, 87), Хоселу, Брэйтуэйт (Педроса, 55).
Барселона – тер Стеген, Кунде, Кристенсен (Алонсо, 74), Араухо (Альба, 63), Бальде, Бускетс, де Йонг, Педри (Кессиэ, 89), Гави (Фати, 74), Рафинья (Дембеле, 62), Левандовски.
Огоҳлантиришлар: Кунде (2), Гави (39), Дардер (39), Альба (82).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг