Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Барселона» суперкамбэк қилиб, «Атлетико»дан ғалабани тортиб олди

«Барселона» суперкамбэк қилиб, «Атлетико»дан ғалабани тортиб олди

Фото: Sport News 24

Испания чемпионати (Ла Лига) 28-турининг марказий ўйинида Мадридда «Атлетико» «Барселона»ни қабул қилди.

Бу ўйинда каталонияликларнинг ҳужумкор ўйини мадридликларнинг тош-метин ҳимоясидан устун келганига гувоҳ бўлдик. «Атлетико» Алварес ва Сёрлоттнинг голлари ҳисобига олдинга чиқиб олган, мадридликлар учун ғалаба деярли бир нақд бўлиб турган бир паллада, 72-дақиқада Левандовски индивидуал маҳорати билан гол киритиб орадаги фарқни қисқартирди. 78-дақиқада Ферран Торрес ҳисобни тенглаштирди. 90+2-дақиқада Ламин Ямал катта саҳнага чиқиб жамоасининг ғалаба голини урди. 90+8-дақиқада эса Ферран ўз дублини расмийлаштириб, ўйинга катта нуқта қўйди — 4:2.

Муҳим ғалабадан сўнг «Барселона» 60 очко ва захирадаги бир ўйини билан пешқадамга айланиб олди. «Реал»да ҳам 60 очко бор, «Атлетико» эса 56 очко билан 3-ўринда қолди.

Ла Лига. 28-тур.

Атлетико – Барселона 2:4

Голлар: Алварес (45), Сёрлот (72) — Левандовски (72), Торрес (78, 90+8), Ямал (90+2)

Атлетико: Облак, Лиоренте, Ле Норман, Лэнгле, Мандава, Симеоне (Ҳименес, 79), Де Паул (Молина, 79), Барриос, Лино (Галлаҳер, 60), Гризманн (Рикелме, 87), Алварес (Сёрлот, 60).

Барселона: Шесни, Кунде (Араухо, 86), Кубарси, Мартинес, Балде (Мартин, 86), Касадо (Гарсия, 67), Олмо (Ферран, 67), Педри (Гави, 90+4), Ямал, Левандовски, Рафиня.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг