«Барселона» янги мураббий номини эълон қилди
Каталониянинг «Барселона» клубини германиялик мутахассис Ҳанс-Дитер Флик бошқаради.
У билан шартнома 2026 йилнинг 30 июнига қадар тузилди.
59 ёшли мураббийнинг сўнгги иш жойи Германия терма жамоаси эди. Қатарда бўлиб ўтган 2022 йилги жаҳон чемпионатида унинг шогирдлари гуруҳдан чиқа олмади ва у 2023 йилнинг кузида истеъфога чиқарилди.
Бунга қадар эса Флик «Бавария» бошқарувида ЕЧЛни қўлга киритганди.
Аввалроқ, «Барселона» Хави билан шартномани бекор қилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter