«Барселона»даги вазиятдан «Реал» ютқазиши ҳақида

«Реал Мадрид» клуби собиқ президенти Рамон Кальдерон «Барселона»даги вазиятга ўз муносабатини билдирди.

«Примерада «Барселона»га ўхшаган жамоанинг борлиги жуда муҳим. У «Реал»нинг жиддий рақиби, бу қарама-қаршилик ҳар икки жамоа учун фойдали. Худди Месси ва Роналду ўртасидаги кураш каби. Бири «Барселона», иккинчиси «Реал»да ўйнаб энг яхши футболчиларга айланди. Кимўзарга совринлар учун курашга киришиб кетишгани учун. «Реал» ва «Барселона» билан ҳам шундай бўлиши керак.
Жамоалар доим рақобатлашади. Мақсад-моҳият ҳам шунда. Ҳозир «Барселона» оғир дамларни бошдан кечиряпти. Мантиққа солинса, бу рақиб учун ютуқ. Аммо ҳозирги вазиятда эмас. «Барселона» — катта жамоа ва у «Реал»нинг душмани эмас. Каталонияликлар раҳбарияти билан муносабатларимиз аъло даражада. «Барселона»даги вазият — «Реал» учун ёмон янгилик», — «Goal.com» Роман Кальдерондан ана шундай иқтибос келтирмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter