Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Бавария» Аббосбек Файзуллаевга қизиқиш билдиряпти – манба

«Бавария» Аббосбек Файзуллаевга қизиқиш билдиряпти – манба

Футбол агенти Антон Смирнов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида мюнхенликларнинг «Бавария» клуби ЦСКА ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевга қизиқаётгани ҳақида хабар қолдирди.

Футбол агентининг қўшимча қилишича, ярим ҳимоячи Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги ўйинлари туфайли немис клуби эътиборига тушган.

Эслатиб ўтамиз, Файзуллаев ҳозирда Россиянинг ЦСКА футболчиси ҳисобланади. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи клуб сафида 18 та учрашув ўтказган ва унинг ҳисобида 2 та гол, 6 та голли узатма бор.

Transfermarkt маълумотларига кўра, Файзуллаев 4 миллион еврога баҳоланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг