Бекҳэм миллиардер билан қуда бўлди
Виктория (қўшиқчи, модельер) ва Дэвид Бекҳэм (футбол юлдузи)нинг катта ўғли Бруклин Бекҳэм уйланди.
Бруклиннинг турмуш ўртоғи актриса Никола Пелтц — сармоялар билан шуғулланувчи миллиардер Нелсон Пелтцнинг қизи. Тўй Палм-Бич (Флорида штати, АҚШ)да, Пелтцлар оиласига қарашли масканда 9 апрель санасида бўлиб ўтган.
Маросим роппа-роса соат 18:00 да бошланган. Хабарга кўра, океан бўйидаги ушбу манзилда кўплаб чодирлар тортилиб, тўйхонага айлантирилган.
«Sky News» ёзишича, тўй тантаналарига $3,6 млн атрофида сарфланган. Меҳмонларга суратга олиш тақиқланди, чунки ёш келин-куёв воқеани ёритиш ҳуқуқини «Vogue» журналига сотганди.
Дарвоқе, айрим маълумотларга кўра, Пелтцлар Бэкҳэмлардан 10 чандон бойроқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter